Германиянинг Берлин шаҳридаги туманларидан бирининг осмонида Flight Design CTLS шахсий самолёти учувчиси Пасха қуёни тасвирини «чизди». Ушбу ҳолат 8 апрель куни FlightRadar24 томонидан қайд этилган, деб ёзади AviaNews.
Учувчи Лангенлипсдорф аҳоли яшаш пунктидан ҳавога кўтарилиб, Берлинни айланиб чиққан ва ҳавода қуён шаклини «чизган». Шундан сўнг самолёт Ной-Цауха коммунаси ҳудудига қўнган.
Учувчи борт рақами D-MUPY бўлган Flight Design CTLS самолётини бошқарган.
Маълумот учун, Германияда ҳам коронавирус туфайли карантин эълон қилинган. Авиақатновлар бутунлай бекор қилинган.
Христиан динига эътиқод қилувчилар 12 апрель куни Пасха байрамини нишонлайди.