Паразитларга қарши ивермектин дори воситаси COVID-19 коронавируси билан касалланганларни даволашда самарали бўлиши мумкин. Бу ҳақда Австралиянинг Монаш университети ва Мельбрундаги Қироллик шифохонаси олимлари томонидан тақдим этилган ҳисоботда келтирилган. Тадқиқот натижалари Antiviral Research тиббиёт журналида эълон қилинган.

Фото: Esquire

Мазкур дори воситаси инфекцияланган ҳужайрадаги коронавирус таркибини 48 соат ичида деярли 5 минг марта камайтиради.

Ивермектин инексияси SARS-CoV-2 ҳужайраларига икки соат фарқ билан юборилган. Орадан 24 соат ўтгача, вирусли РНКлар сони 93 фоизга камайган, 48 соатдан сўнг эса — ушбу кўрсаткич 99 фоиздан ошган. Ушбу дори воситасидан 1980 йилларда қичима, педикулёз ва гелминтозларга қарши қўлланилган.

Аввалроқ АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши дори яратиб, Алишер Усмоновга ёрдам сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

8 апрель куни ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш жараёни жадаллашганини маълум қилганди. Шунингдек, Пентагон коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишга киришган, футбол юлдузлари Дрогба ва Это’O коронавирусга қарши вакцинани Африкада синаб кўришни тавсия қилганларни танқид қилган.