Ҳар йили март ойи бошларида қор ёғишига ўрганиб қолган эдик, аммо апрелда қор ёғиши… Бунақаси камдан-кам кузатилади. Шу кунларда Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида қор ёғмоқда. «Дарё» карантиндаги ўзбекистонликлар қорни қандай кайфиятда кутиб олганига қизиқиб кўрди.
Айрим Telegram каналларида воқеага қуйидагича муносабатлар билдирилди.
Апрелнинг ўртасида қор ёғяпти. Ишқилиб Аллоҳ ҳамма экин-дарахтларни ўзи асрасин. Қор ёғиб ҳавонинг кескин совиши уларга катта миқдорда зарар етказади. Шу вақтгача, айниқса, охирги йиллар Ўзбекистонда ҳамма соҳа қатори суғурта тизими ҳам кўриб чиқилиши керак эди. Шунақа вақт суғурта ёрдамга келарди.Деҳқон-фермерларнинг кўпи суғурта нималигини билмайди. Бир пайтлари ҳокимлар айримларини мажбурлаб, бир-иккита «каттаконлар»нинг суғурта компаниясига аъзо қилиб қўйган. Нимага аъзо бўлган, ўзи ҳам билмайди. Ҳисобидан лекин пул ечиб турилган. Ҳосилига зарар етганларига ҳам айрим суғурта компаниялари суғурта пулини тўлаб бермаган.
Чет элда, ривожланаётган давлатларда банк ва суғурта ислоҳоти биринчи навбатда қилинади. Бизда-чи, банк тизими ислоҳ қилинади дейилди. Хусусийлашиши керак бўлган айрим банклар давлатга олинди. Суғуртага эса умуман эътибор берилмади. Афсус, шунақа офатлар келса биринчи навбатда ёрдамга келадиган тизимлар аслида мустақил банк ва ривожланган суғурта тизими эди.
Биз эса қарсак чалавердик, чалавердик, чалавердик, бўйдоқнинг қўлига ўхшаб қўлимиз арчилиб кетди. Фақат юксак маънавиятга эришишни ўйладик. Жабрини халқ ейиши ёмонда
Бугун деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб қор ёғмоқда. Бу қор яхшиликка эмас. Об-ҳавонинг кескин совиши, агар музлатадиган бўлса, қишлоқ хўжалиги учун ҳалокатли бўлади.Биринчи навбатда мевалардан айриламиз. Гилос, ўрик, шафтоли каби мевалар минус ҳаводан ўтолмайди. Кейин қулупнай каби эртапишар мевалар мавсуми деярли бўлмайди. Ундан ташқари ер музласа, эрта етиладиган картошка, помидор, бодринг ва шу каби сабзавотлар ҳам дабдала бўлади ва қайтдан экиб бозорга чиққунча кечикиб кетади. Бозорларда ҳам қимматчилик бўлиб кетиши мумкин.
Хуллас, ҳозирги қор ва совуқ ҳаво деҳқон ва халқ учун яхшиликка эмас. Фақат умид қиламанки, тунда ҳаво минусга тушмайди. 2020 йил ҳар томондан оғир йил бўладиганга ўхшаб турибди»
Мавзуга доир:
Баҳорга кумуш қиш мактуб йўллади,Қор ва совуқ ҳаво экин-тикинларга салбий таъсир кўрсатиши чиндан ҳам кўпчиликни хавотирга қўймоқда.Кечикиб айтилди дилдаги изҳор:
Ўн кунда дарахтлар қайта гуллади –
Кўм-кўк япроқларга қўнди оппоқ қор.
Борлиққа боқаман хаёлга чўмиб,
Дунё, синоатинг бунчалар бисёр?...
Гоҳ ҳайрат, гоҳида ҳикматга дўниб,
Оламни покликка ўрамоқда қор.
Ҳатто табиат ҳам «Уйдан чиқма» дер,
Буюк Яратганнинг ўзи шифокор –
Ниқоб тақиб олган хасталанган Ер,
Унга дармон бўлиб ёғяпти қор...
Руслан Сабуров
Орамизда қорни мана бундай позитив кайфиятда кутиб олганлар ҳам йўқ эмас.
Қаршида ва Китобда ҳам қор… Ҳамма қор ҳақида ёзмоқда. Қишнинг биринчи қори ҳам бунчалик «шуҳрат»га эришмаган бўлса керак.
Навбат Бухорога…
Булар биз сизга тақдим этаётган апрель қори билан боғлиқ изоҳлари орасида энг чиройлиларидан бўлса керак.
Навоийда қор…
«Об-ҳавога юққан коронавирус» – яна бир позитив.
Навбат Самарқандга етиб келди.
Ҳақиқатан ҳам, дунёнинг ажабтовур ишлари 2020 йилга тўғри келган кўринади.
Тошкентда қор…
Ва шу каби бошқа суратлар, изоҳлар.
Бу йилги баҳор романтикаси ҳар йилгидан ўзгачалиги рост.
Яна бир позитив.
Қор ҳақида ёзиш учун миясига жўяли фикр келмаётган канал эгалари учун мос сурат.
Қор ҳақида қор сўзини ишлатмасдан ҳам фикр билдирса бўларкан.
Апрель қори ҳикматли бўлсин!
Энди Twitter ва Instagram бўйлаб саёҳатга отланамиз.
#stayhome pic.twitter.com/eFd1n4dQd5
— davletovuz (@davletovuz) April 8, 2020
Қўшработ Жўшда қор. pic.twitter.com/QLKFAeV6G9
— Jamoliddin Mardiyev (@Jamoliddin_7719) April 8, 2020
https://twitter.com/mindeleyev/status/1247836191799627776
Qarshida qor yog‘di. Daraxtlar va gullar rasvo bo‘ldi.
— F Λ R M O N O V (@nurjahon_farmon) April 8, 2020
https://twitter.com/khushnudbek/status/1247878605402779648
https://www.instagram.com/p/B-uNHROpiRQ/?igshid=1txj2tdt02tu1
Изоҳ (0)