Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилиш видеоалоқа тарзида ўтказилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, карантин тугаганидан кейин кўплаб корхоналарга ўз фаолиятини тиклаш учун анча вақт ва маблағ керак бўлади. Шу боис Президент Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш ҳақида топшириқ берди.

«Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.