Россия томонидан АҚШга коронавирусга қарши курашиш учун юборилган ижтимоий ёрдам юклари ичидаги тиббиёт буюмларининг бир қисми Америка санкцияларига учраган компания томонидан ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда «РБК» хабар берган.
Ruptly томонидан тарқатилган фото ва видеоматериалларда «Авента М» нафас йўлларига сунъий ҳаво етказиб берувчи аппарат қурилмалари борлиги маълум бўлган. Улар Ураль ашёлар заводида ишлаб чиқарилади, завод «Радиоэлектрон технологиялар» концернига қарашли.
Video of the Russian Air Force An-124-100 (RA-82038) military transport aircraft unloading medical supplies at JFK Airport in New York City. 10/https://t.co/TvGhoVzm4z pic.twitter.com/aGuhwugHWz
— Rob Lee (@RALee85) April 1, 2020
Концерн 2014 йилдан бери АҚШ санкциялари рўйхатида турибди. Санкциялар Россиянинг Қримни қўшиб олганидан кейин қўлланилган.
Концерн вакиллари тиббиёт қурилмаларини Россия ҳукуматига тақдим қилаётгани ва давлатлараро муносабатларда ижтимоий ёрдам кўрсатиш президент ва ҳукумат ваколатидаги чора-тадбирлар эканини қайд этган.
Россиянинг тиббиёт техникаси ортилган ҳарбий самолёти 1 апрель, чоршанба куни, АҚШга жўнатилган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ижтимоий ёрдам тарзидаги жўнатма эканини қайд этган.
Кейинчалик АҚШ тиббиёт буюмлари учун Россияга пул тўлаганлиги маълум бўлди. Юк нархининг ярмини Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди тўлаган, ушбу жамғарма ҳам Американинг нисбатан кучсизроқ санкцияларига учраган. АҚШда ушбу фонд жўнатган маҳсулотлар тақиққа учраган, деб ёзган «РБК».
Мавзуга доир: