SpaceX компанияси Starship ракета прототипининг иккинчи босқич синовларини ўтказди. Синов муваффақиятсиз якунланган. Бу олти ойдан буён ўтказилган учинчи омадсиз тест ҳисобланади, деб хабар берди The Verge.
Икки босқич ёқилғи бакларидан бирига суюқ азот қуйилаётган вақтда ракета бузилиб кетган. Бак деформацияга учраб, узилиб тушган. Шундан сўнг ракетанинг ўзи ҳам вайрон бўлган.
Илон Маскнинг сўзларига кўра, SpaceX кўнгилсиз ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Синов ҳисоб-китоблари нотўғри бўлгани сабаб вазият шундай тус олган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Илон Маск Марсга парвозлар учун мўлжалланган ракетани тез орада ишга туширишга ваъда берган эди.