Toyota Land Cruiser 200 автомобилининг ёғочдан ясалган нусхаси ижтимоий тармоқларда оммалашди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: YouTube

Ушбу модель яратилиши акс этган видеоролик бир ҳафта ичида 24 миллионтадан кўпроқ томоша қилинди.

Вьетнамлик уста ёғочдан автомобиль ясаш жараёнини кўрсатиб берган. Ишлов берилмаган ёғочлар бир неча дақиқа ичида унинг қўлида автомобилга айланади.

Аввалига уста автомобилни ёғоч устига чизиб, керакли шаклни кесиб олади, сўнгра майда деталларни болтлар ёрдамида бир-бирига қотиради.