Серияли автомобилларни ҳашаматли «кабинетлар»га айлантириш билан шуғулланувчи Калифорниянинг Lexani Motorcars фирмаси янги Cadillac Escalada базасида яратиладиган мобил офиснинг илк суратларини тақдим этди, деб хабар беради Motor.

Фото: Instagram / Lexanimotorcars

Фирманинг олдинги ишларига қараганда йўлтанламаснинг узунлиги 6,4 метрга етиши, нархи эса 250-450 минг доллар атрофида бўлиши мумкин.

Lexani узун модификацияли базалар асосида лимузинлар яратиш билан шуғулланади. Cadillac Escalada ESV’нинг навбатдаги авлоди расман тақдим этилмаган, бироқ машина ўлчамлари маълум: узунлиги, кенглиги, баландлиги ва ғилдираклар асоси тегишли равишда 5766, 2059, 1942 ва 3407 миллиметрни ташкил этади. Янги йўлтанламас одатдаги версиясидан 384 миллиметрга узун, ғилдираклар асосига эса 105 миллиметр қўшилган.

Фото: Instagram / Lexanimotorcars

Lexani томонидан Escalada’нинг олдинги базасида тақдим этилган мобил офис одатдагидан 762 миллиметрга узун эди. Лимузин салонининг орқа қисмидан тўртта чарм ўриндиқ, алоҳида совутиш тизими ва видеоалоқа блоки ўрин олган. Бундан ташқари, 48 дюймли телевизор, магнит қувватлагичли iPad Pro планшети, Mac Mini компьютери, Sony Playstation4 ўйин приставкаси, шампан виноси учун музлаткич, бокалларни ўрнатгич ва юлдузлар тасвири туширилган шифт мавжуд.

Фото: Instagram / Lexanimotorcars