«Бугун бутун республиканинг эътибори мамлакатимизга кириб келган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятга қаратилган. Бундай ҳолатда энг муҳими ваҳимага тушмаслик ва хавотирни кучайтирмасликдир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу касалликка қарши кураш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳақиқатан, бутун дунёдаги коронавирус эпидемиясига оид вазиятга қарамай, мамлакатимизда вируснинг юзага келиши барча ўзбекистонликлар учун кутилмаган ҳол бўлди. Бундай мақсадларга умуман мўлжалланмаган, фақат ёз мавсумида ишлайдиган «Сокол» болалар оромгоҳининг карантин ҳудуди сифатида тайёрлаш борасидаги кутилмаган қарор қанчалик ҳайратга солганлигини тасаввур қилиш мумкин.

Нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё учун оғир бўлган ушбу даврда «Сокол» ва унинг бутун жамоаси воқеаларнинг қоқ марказида бўлдилар. Вирус бутун мамлакатимизга тарқалиб кетмаслиги учун айнан шу лаҳзаларда бирдам бўлишимиз ва қўлимиздан келган барча ишни бажаришимиз зарурлигини тушуниб, оромгоҳ раҳбари сифатида мен ва 50 дан зиёд жалб қилинган ходим «Сокол» оромгоҳида, бошқалар каби карантинда, ташқи оламдан буткул иҳоталанган ҳолдамиз. Биздан ташқари карантин ҳудудида, худди шундай шароитда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 16 нафар шифокор, ФВВдан ўт ўчириш хизмати навбатчи экипажи, жами: умумий кулфатга қарши кураш йўлида ўз саломатлиги, балки жонини хатарга қўйган 70 дан ортиқ киши мавжуд.

«Сокол» оромгоҳи жамоаси учун ҳам, бу ерга жойланганлар каби карантин стресс бўлди. Мажмуа жамоаси, воқеалар марказида бўлиб, карантинда ҳамма билан бирга қолишни ўз ихтиёри билан танлади ва, «биринчи қўллардан» ҳаммага шуни маълум қилади: карантин – бу ҳибс эмас, балки заруратдир. Бироз олдин тармоқда тарқалган даҳшатли шароитлар тўғрисидаги ахборот ва карантиндагиларнинг бошқа жанжаллари – булар бошдан кечирилган стресс ва барчанинг ўз уйига тезроқ боришга бўлган истагидан ўзга нарса эмас. Биз барчамиз карантиндагиларга қанчалик қийинлигини тушунамиз, лекин умумхалқ ишига ўз ҳиссамизни ҳам қайд этмоқчимиз ва барчани бундай оғир вақтда сабр-тоқатли бўлишга чақирмоқчимиз.

«Сокол» болалар оромгоҳи директори яна маълум қилдики, фуқароларнинг карантинда бўлишини қулайлаштириш учун биноларни баҳор вақтида фойдаланишга тайёрлаш бўйича барча чоралар кўрилди: қўшимча бойлер жиҳозлари, дизель-генераторлар ва иссиқлик тўплари сотиб олинди. Шунингдек, яшовчилар 25 000 дона бир марталик идиш-товоқ, 1000 дан зиёд ётоқ анжомлари комплекти ва сочиқлар билан таъминланди. Дезинфекция мақсадида кварс лампалари ўрнатилди ва хоналар мунтазам дезинфекцияланмоқда.

«Шунингдек, 100 дан зиёд номдаги шахсий гигиена ва дезинфекция воситалари сотиб олинди (ҳар бир кишига уч жуфтдан шиппак, ниқоб, спирт, бинт, нам ва қоғоз салфеткалар, кир ювиш кукунлари, тиш пастаси ва чўткаси, устара, ҳожатхона қоғози, шампун, антисептик, хўжалик совуни, гель, суюқ хлор, нотўқима мато, дока, аёллар таглиги ва бошқалар). Карантин ҳудудидагилар бирламчи зарур дори-дармонларнинг етарлича миқдори ва тиббий пункт учун қўшимча тиббий инвентар, жумладан инсулин ручкалари билан таъминланган.

Бу ердагиларнинг дам олишлари ҳам пухта режалаштирилган: биноларда теннис столлари ўрнатилган, 6 та телевизор, шахмат-шашка сотиб олинган, ёпиқ кинотеатр ишга туширилди, шунингдек даврий нашрлар (ўзбек ва рус тилларидаги газета, журнал, китоблар) етказилиши йўлга қўйилди. Столусти ўйинлар, коптоклар, болалар учун расм чизиш тўпламлари, қўғирчоқлар ва бошқалар харид қилинди. Шунингдек, бирламчи зарур товарлар сотувчи дўкон ташкил этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида