Ўзбекистоннинг икки етакчи телекоммуникация операторлари алоқа сифатини яхшилаш ва инновацияларни жорий этиш мақсадида «IST TELEKOM» МЧЖ (кейинчалик East Telecom) ягона оператор сифатида фаолиятини юритишни бошлади.

2020 йил 20 март куни икки телекоммуникация оператори «East Telecom» ва EVO Ўзбекистонда симли ва симсиз Интернет учун ягона ечимни тақдим этиш мақсадида режалаштирилган ўзгаришлар ҳақида янгиликларни эълон қилди.

Ўзбекистон телекоммуникация бозорида фаолият юритиб келаётган East Telecom ва EVO телекоммуникация операторлари алоҳида компаниялар сифатида юқори натижаларга эришишган. Аммо ушбу етакчи тармоқларнинг бирлашиши симсиз ва симли ечимлардаги муаммоларни ҳал қилиб, интеграллашган хизматлар тармоғини очди.

«Замонавий дунёда тезкор ҳаракат қилишни талаб этадиган, профессионал ва шахсий вазифаларни бажариш, узлуксиз алоқада бўлишни талаб қилади. Менинг фикримча, компанияларимизни қўшилиши нафақат рақамли маълумот алмашиш, балки маълумот олишда юқори натижаларга эришиш сифатини яхшилаш учун улкан имкониятлар яратиб беради.

Бугунги кунда, бизнинг абонентларимиз компаниядан уларга алоҳида муносабатда бўлишларини ва турли хил бўлган шахсий имтиёзлар олишни истайдилар. Янгиланган East Telecom абонентлар билан ўзаро муносабатларнинг барча йўналишларини, шу жумладан абонент алоқа хизматларини сотиб олишдан олдин ёки ундан кейинги ҳар қандай алоқаларни яхшилашни режалаштирмоқда. Абонентларга мурожаат қилиш жойларидаги ушбу ўзгаришлар рақамли, юқори сифатли хизматларни тақдим этиш учун асос бўла олади»,  — деди East Telecom бош директори Ли Бек Ҳи.

Халқаро амалиётга асосланиб шуни таъкидлаш керакки, рақамли иқтисодиётда кўплаб компаниялар янги маҳсулотни тақдим этиш учун турли хил технологияларни бирлаштиришга ўтмоқдалар. Технологияларнинг бирлашиши янги бизнес моделини очиш учун яхши имконият бўлиши мумкин.

Оммавий тенденцияга жавобан East Telecom бизнеснинг янги йўналишларини, хусусан IP Call Center, Data-Center ҳамда электрон тижоратни ҳисобга олган ҳолда янги стратегияни ишлаб чиқмоқда. Data-Center тажриба лойиҳаси сифатида ишга туширилган бўлиб, у нафақат маълумотларни ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди, балки рақамли иқтисодиёт соҳасидаги халқаро стандартларига ҳам мос келади.

Шу ўринда айтиш жоизки, янгиланган East Telecom рақамли технологиянинг етакчи компаниялардан бири сифатида янги даврни очади.

Йил охирига келиб ушбу компания икки компаниянинг бирлашувига якун ясаган ҳолда ребрендинг ва тантанали маросимларни ўтказишни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.