«Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, савдо-логистика терминалини қуриш учун «Сирдарё савдо логистика маркази» унитар корхонасига Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги «Фаровон» МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ажратилади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
- 2020—2024 йилларда – 25 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади;
- камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Савдо-логистика терминалида божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидимология, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ҳамда бошқа давлат хизматлари «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилади.
Шунингдек, савдо-логистика терминалида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан, халқаро логистика хизматлари кўрсатилади.
Изоҳ (0)