Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 42 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ, 21 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, коронавирус аниқланган 42-бемор Швейцарияда бўлиб қайтган.

Қўшимча қилишларича, айни вақтда Вирусология илмий-текшириш институтида бўлиб турган 42 нафар беморнинг 9 нафарида ўпканинг яллиғланиши — пневмония қайд қилинган. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ.