Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Тошкентда 8 март, якшанба куни, шахмат бўйича аёллар ўртасида «Нилуфар» мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари «Дарё»га хабар берди.
Sky Chess шахмат мактаби томонидан ташкил этилган ҳаваскор ва профессионал шахматчи хотин-қизлар ўртасидаги ушбу мусобақа ҳисоб бўйича учинчиси бўлди. Мусобақа 9 тур давом этди.
Ғолиб ва совриндорларга 500 000, 300 000, 200 000 сўмлик савдо сертификатлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ғолиблар эса қуйидагича кўриниш олди:
Профессионаллар ўртасида:
1. Дониёрова Райҳон — 9,0;2. Хегай Юлия — 6,5;3. Абдукаримова Ҳилола — 6,0;4. Қиличева Сарвиноз — 6,0;5. Ибрагимова Ирода — 5,5.
Ҳаваскорлар ўртасида:
1. Азизова Нозила — 6,0;2. Умурзакова Шафина — 5,5;3. Саматова Ясмина — 5,0;4. Умурзакова Муиза — 5,0;5. Алимова Дилдора — 4,5.
Изоҳ (0)