Футбол бўйича Франция Кубоги 1/2 финал баҳслари доирасида 4 март, чоршанба куни илк финалчи номи аниқланди.
«Лион» майдонига сафар уюштирган ПСЖ 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Дастлаб майдон эгалари Мартен Терьенинг голи эвазига олдинга ўтиб олди, бироқ бунга ПСЖ бешта тўп билан жавоб қайтарди. Парижликлар таркибида Мбаппе ҳет-трикка эришди, Неймар ҳамда Пабло Сарабия ҳам «Лион» дарвозасини ишғол этди.
Кубок финалида қатнашадиган иккинчи жамоа номи «Сент-Этен» — «Ренн» қарама-қаршилигида аниқланади. Ушбу баҳс 5 март, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Франция Кубоги
1/2 финал баҳслари4 март, чоршанба
«Лион» — ПСЖ 1:5
Голлар: 1:0 – 11 Терье, 1:1 – 14 Мбаппе, 1:2 – 64, пенальти Неймар, 1:3 – 70 Мбаппе, 1:4 – 81 Сарабия, 1:5 – 90 Мбаппе.«Лион»: – Антони Лопеш, Денаер, Дюбуа (Андерсен, 75), Марсал, Марсело, Ауар, Тузар, Бруно Гимараэс, Терье (Жан Лукас, 83), Дембеле (Рафаэл, 65), Токо-Экамби.
ПСЖ: Навас, Менье, Маркиньос, Курзава (Бернат, 81), Керер, Гуйе (Верратти, 65), Паредес, Сарабия, Мбаппе, Кавани (Икарди, 76), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Курзава (30), Марсал (36), Менье (55), Мбаппе (64), Дюбуа (66), Неймар (85).
Четлатиш: Марсал (61).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)