Футбол бўйича Германия Кубоги 1/4 финал баҳслари доирасида 3 март, сешанба куни иккита ўйин бўлиб ўтди.
«Саарбрюкен» — «Фортуна» қарама-қаршилигида баҳс ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Унда мамлакатнинг 4-дивизионида иштирок этувчи «Саарбрюкен» жамоасига омад кулиб боқди.
«Бавария» клуби эса «Шальке-04»га қарши кечган қийин учрашувда ҳимоячи Йозуа Киммихнинг аниқ зарбаси эвазига ғалабани қўлга киритди.
Чорак финалнинг қолган ўйинлари 4 март, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Германия Кубоги
1/4 финал баҳслари
3 март, сешанба
«Саарбрюкен» — «Фортуна» 1:1 (пенальтилар серияси — 7:6)
Голлар: 1:0 – 31, Енике, 1:1 – 90 Ёргенсен.«Шальке-04» — «Бавария» 0:1
Гол: 0:1 – 40 Киммих.«Шальке-04»: Шуберт, Очипка, Настасич, Беккер (Грегорич, 87), Кенни, Бужеляб (Раман, 64), Маккенни, Матондо (Кутуджу, 83), Шопф, Тодибо, Бургшталлер.
«Бавария»: Нойер, Алаба, Павар, Киммих, Дэвис, Коутиньо, Горетцка, Алькантара, Гнабри, Толиссо (Зиркзее, 85), Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Бургшталлер (66), Настасич (66), Маккенни (86), Раман (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)