Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар «Охунбобоев» истироҳат боғида ёнида уйига қайтаётган 22 ёшли аёлни уриб, телефони ва 500 минг пулини олиб қочган босқинчи қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа, 9 февраль куни соат тахминан 16:10 ларда содир бўлган. Номаълум шахс истироҳат боғида ёнидан уйига қайтаётган 22 ёшли Н.С.ни қўли ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, 500 минг сўм пул ва Xiaomi телефонини босқинчилик қилиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Н.С. олган тан жароҳатлари оқибатида тиббий муассасага мурожаат қилган.
Тезкор қидирув натижасида жиноятни Н.С. билан бирга яшаган 26 ёшли М.Б. содир қилгани аниқланиб, жиноятчи ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида М.Б.га нисбатан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ, Самарқанда Captiva’да қўй ўғирлаган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)