Мусиқасининг биринчи ноталариданоқ кимлигини билиш мумкин бўлган, ўзига хос ташқи кўриниш, услубга эга R’n’B (Rhythm and blues) юлдузи Рианна, бугун 33 ёшни қаршилади. Робин Рианна Фенти 1988 йил 20 февралда Барбадосда дунёга келган. 14 ёшлигида хонанданинг ота-онаси ажрашган. Болалигидаги турли қийинчиликлар боис, 15 ёшгача кучли бош оғриги безовта қилганидан айрим шифокорлар унда онкологик касаллик эҳтимоли бор деб ўйлаган.

Фото: Google Images

Bilboard чартда биринчилардан бўлган энг ёш қўшиқчи, айни дамда ҳамкасблари орасида энг бадавлат ҳисобланади. 2019 йилдаги даромади 600 миллион долларни ташкил қилган Рианна, мода оламида энг кўзга кўринган брендлар Louis Vuitton ва Givenchy, Guerlain, Chaumet ҳамда Moët & Chandon билан ҳамкорлик қилади.

Фото: Google Images

Робин ёшлигидан мусиқага қизиққан. Мактаб даврида кичик мусиқий гуруҳ тузган ва ўтказиладиган мусиқий танлов, фестивалларда мунтазам равишда фаол иштирок этган.

Фото: Google Images

Жарангдор овоз эгасининг санъатга кириб келишига Кристина Агилера ва Род Стюартларнинг продюссери Эван Рожерс сабабчи бўлган. У барбадослик ижодкорнинг овозида ўзига хослик борлигини пайқаб, уни Америкага демодиск (демонстрационний диск) ёзишга чақирган. Ёзилган қўшиқлардан бири рэпер Jay-Z’нинг қўлига келиб тушган ва айнан у Рианнада мусиқий салоҳият борлигига ишонган.

Фото: Google Images

2005 йилда Рианна томонидан куйланган дебют «Pon de Replay» қўшиғи тақдим этилиши билан хит бўлади. Композиция Billboard Hot 100 рейтингида иккинчи ўринни эгаллайди. Шундан кейин «If It’s Lovin’ That You Want» деб номланган қўшиқ тақдим қилинади ва бу сингл биринчисидан кам мувафаққиятга эришмайди. Қўшиқда мужассам бўлган карибча мотивдаги замонавий поп-саунд қоришмаси тингловчилар сони ошиб боришига сабаб бўлади.

Фото: Google Images

2005 йилнинг ёзида тингловчиларга тақдим қилинган илк «Music of the Sun» альбоми ярим миллион нусхада сотилади ва дунёдаги энг зўр ўнталикка киритилади. «A girl like me» Британиянинг топ 5 талигидан ўрин олган бўлса, «SOS» промосинглини мусиқий танқидчилар Рианна карьерасидаги энг зўр ижод гуруҳининг электрофанки ишлатилган.

Машҳур қўшиқчининг нафақат овози, балки гўзаллиги ҳам эътиборсиз қолмайди. Унга турли таклифлар келиб туша бошлайди. Таклифлардан сўнг Nike бренди либосларининг рекламаси ва Miss Bisou учун суратга тушади. 2006 йилда «Мувафаққиятга эриш» комедияси ва «Лас-Вегас» фильмларида иштирок қилади. 2007 йилга келиб хонанда ташқи кўриниши ва ижодида ўзгаришлар кузатилади.

Фото: Google Images

У қиёфасидаги таъсирли романтик услубдан воз кечиб, сочини қизил ва қора рангга бўяйди. Умуман олганда Рианна ташқи кўринишини бир неча маротаба ўзгартирган, лекин ҳамиша бир нарсага содиқ қолади: дискографиясини мунтазам янги қўшиқлар билан бойитиб боради.

«Good Girl Gone Bad» альбомидаги Umbrella хити 7 ҳафта давомида Billboard Hot 100, шунингдек 10 ҳафта мобайнида Британия хит-парадларида етакчи бўлган. Кейинроқ Rehab композицайи тақдим қилинади ва уни ёзишга хонанда Жастин Тимберлейк ёрдам беради. У Barbados Music Awards’да энг яхши хонанда деб эътироф этилади, 2008 йилда бўлса, илк бор Грэмми мукофотини қўлга киритади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

2011 йилда Talk That Talk’даги We Found Love сингли ҳот 100 рейтингида 9-ўринни эгаллаб етакчи Мадоннаданда илгарилаб кетади.

Фото: Google Images

«Unapologetic» альбоми, Urban Contemporary услубидаги энг яхши альбом номинацияси бўйича Греммига сазовор бўлади. Diamonds қўшиғи билан яна бир бор Billboard Hot 100’да биринчиликни, Stay трейки учинчи ўринни эгаллайди, The Monster эса Billboard Pop Songs ва Billboard Hot 100’да лидерлик қилади. Умумий ҳисобда Рианнанинг 13 қўшиғи Hot 100 рейтингида биринчи бўлган. Бундай натижа аввал фақат Майкл Жексонда кузатилган эди.

Рианнанинг шахсий ҳаёти бошқа машҳурларники каби ҳамиша папарация нишонида.

У аввалроқ, рэпер Puff Daddy билан, кейинроқ эса Kris Daddy, шунингдек саудиялик миллиардер Хассан Жамил билан муносабатда бўлган, 2018 йилда эса жуфтлик ажрашган. Шу йили Рианна Британияга кўчиб келган ва айни дамда ўзини карьерага бағишлаган.