Оғир атлетика бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов уйланди.
2 февраль, якшанба куни Нурудинов ва синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Алмира Маматказина турмуш қуришди. Тўй Андижон шаҳрида бўлиб ўтган.
Маълумот учун, Руслан икки карра Осиё чемпиони, бир мартадан Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва Универсиада олтин медаллари соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у «Эл-юрт ҳурмати» ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий мукофотлари билан тақдирланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!