Футбол бўйича Испания чемпионатининг 21-тури доирасида 25 январь, шанба куни 4 та баҳс ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйинида Кике Сетьен қўл остига ўтган Каталониянинг «Барселона» клуби меҳмонда «Валенсия» билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 48 ҳамда 77-дақиқаларида «кўршапалаклар» ҳужумчиси Макси Гомес Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани икки бор ишғол қилди.
Шу тариқа «кўк-анорранглилар» сафарда кечган баҳсда «Валенсия»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Барселона» 43 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Валенсия» эса 34 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди.
Ла Лига
21-тур баҳслари
25 январь, шанба
«Эспаньол»—«Атлетик» 1:1
Голлар: 0:1 — 12 Вильялибре, 1:1 — 63 де Томас«Валенсия»—«Барселона» 2:0
Голлар: 1:0 — 48 Макси Гомес, 2:0 — 77 Макси Гомес«Алавес»—«Вильярреал» 1:2
Голлар: 0:1 — 10 Бакка, 1:1 — 80 Хоселу, 1:2 — 89 Ниньо«Севилья»—«Гранада» 2:0
Голлар: 1:0 — 11 де Йонг, 2:0 — 34 НолитоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)