18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилди.
Содиқжон Турдиев 2013 йил декабрида ЎзЛиДеП етакчилигига сайланган, 2015 йилда эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлганди. 17 январь куни Содиқжон Турдиев янги вазифа, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Мавзуга доир: Бухорода бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактабини битирганлар ўртасида ажримлар содир бўлмагани қайд этилди
Содиқжон Турдиевга кўра, ёшлар ўртасидаги оилавий ажримлар жамиятимизнинг энг оғриқли нуқталаридан бири.
Албатта, биз ўз олдимизга ажрим хавфи бор оилаларга кириб боришга интилади. Лекин ажрим бир кунда бўладиган ҳолат эмас. Унга сабаб бир неча йиллар, ойлар давомида етилади. Бунга оилалардаги келишмовчилик, турли номутаносибликлар сабаб бўлади.Мақсадимиз ҳар бир нуроний мана шу хавф билан яшаётган оилага кирсин, ажримларнинг олдини олишга шу жамиятнинг, маҳалланинг нуронийси сифатида ҳиссасини қўшсин.
Олдимиздаги режалар қаторида жойларда оилага тайёрлаш мактаблари ташкил қилиш вазифаси турибди. Бу мактаблар орқали оила ёшидаги қизларга озгина бўлса-да тажриба бериш, оила ҳақида тушунча бериш. Бу мактабларда керак бўлса, қайноналар ҳам ўқисин. Чунки оилавий ажримлар аксарият ҳолатда қайнона-келин ўртасидаги келишмовчиликлардан келиб чиқаётгани ҳам рост гап.
Шунингдек, жамиятда ёшларни ишсиз қўймаслик керак. Қачонки ёшлар иш билан банд бўлар экан, оилада тотувлик, барака бўлади. Иш билан банд кишида зиёнли ишларга вақт бўлмайди.
Содиқжон Турдиев«Нуроний» жамғармаси раиси
Изоҳ (0)