Ташландиқ жойлар армонлар ва қайғуга ботган ҳайкалларни эслатиб юборади. Бугун ночор ҳолатга келиб қолган биноларни қуриш учун бир вақтлар катта маблағ ва куч сарфланган, ҳозир эса ушбу масканлар одамлар ёдидан чиққан, аста-секин нураб, эскириб бормоқда. Гарчи улар ўз вазифасини адо этмаётган бўлса ҳам, айримларининг гўзаллиги ва тарихийлиги эътиборни жалб қилади. Александр Сухарев Twitter’даги саҳифасида 12 йил давомида тўплаган, ташландиқ жойлар ва бинолардан олинган суратларини эълон қилган.
AdMe ушбу суратларни тўплаб фотогалерея тарзида тақдим этган.
Норвегия ва Швеция чегарасидаги машиналар қабристони. Коллекционер вафот этгач, унинг хоббиси ҳам у билан бирга «дафн» қилинган.
«Энергия» – «Бўрон» майдонларининг корпуслари. Бойқўнғир космодроми, Қозоғистон.
Торпедалар синовдан ўтказилган бино. Бино соҳилдан 3 километр узоқликда жойлашган. Каспий, Доғистон.
Германиядаги шифохонага айлантирилган қаср.
Нижний Новгороддаги маданият уйи. Театр мавсумингин тугаши.
Санкт-Петербургдаги сувости денгизчилари машғулот ўтказган ташландиқ черков. Ибодатхонада жойлашган 50 метр узунликдаги қувур.
Москва узоқ масофадаги радиоалоқа институтининг акс-садо бермайдиган камераси.
Тверь вилоятидаги черков.
Авиация билим юрти.
Подмосковедаги қуриб битказилмаган бино. 21 километрли ҳалқа шаклида 60 метр чуқурликка тушганди.
Подмосковедаги «Сказка» («Эртак») пионерлар лагери. Оромгоҳ босмахонага тегишли эди, қурувчилар қўлдан келганча ҳаракат қилган.
Санкт-Петербургдаги «Қизил учбурчак» заводи биноси. Жуда даҳшат меморий мажмуа.
Жамоа хўжалиги ҳудудидаги сув ҳавзаси. Нима учун одамлар эсидан чиққани номаълумлигича қолмоқда.
Италиядаги Балестрино шаҳарчасида жойлашган ҳудуд. Қияликда жойлашгани учун жойидан силжиб қолган.
Бангкокдаги савдо маркази. Биринчи қаватда балиқлар сузиб юради ва эскалатор орқали сувга тушиши мумкин.
80 минг мухлисни бағрига сиғдира оладиган Силвердоме стадиони. Афсуски шундай ўйингоҳ яқинда портлатилди.
Санкт-Петербург яқинидаги вертолётлар қабристони.
Даниядаги рассом яшаган уй. Ушбу бино бутун дунёдаги хароба ва ташландиқ жойлар бўйича суратларга бой мақолаларнинг доимий иштирокчиси деса ҳам бўлади.
Одессадаги Руссова уйи. Ушбу бино ертўласида кабоб сотувчилар гўшт сақлаган.
Сахалин оролидаги «Анива» атом майоғи. Дунёдаги энг сирли ва ғаройиб жойлардан яна бири.
Брюсселга яқин ҳудудда жолашган уй. Умуман бу уйда яшаса бўлади.
Черков. Бу ерда «Трансформерлар» фильми суратга туширилган.
Брюссель яқинида жойлашган «Шарқий экспресс» вагони. Ҳатто ташландиқ ҳолатида ҳам жуда яхши сақланганини кўриш мумкин.
Кубадаги балчиқда чўмилиш жойлари.
Чехиядаги руҳлар черкови.
Владивастокдаги Русский ороли ҳарбий кемалари бухтаси.
Фотографнинг ўзи бу каби жойларнинг аянчли аҳволга келиб қолганига ачиниши, биноларнинг ҳар бири ўзига хос тарихдан сўзлаши, бу каби жойларга борган вақтида ҳар сафар янги маълумотларга эга бўлишини қайд этган.
Мавзуга доир: Фото: Хитойдаги ташландиқ ва кераксиз метро бекати
Изоҳ (0)