Тошкент шаҳар ҳокимлигида Кобул шаҳри ҳокимининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида Тошкент ва Кобул ўртасида турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.
Шунингдек, Тошкент билан биродарлашган шаҳарлар кўплигини қайд этиб, Кобул томони ҳам уларнинг сафига қўшилиш ниятида эканлигини билдирди.
Шунингдек, айни пайтда Кобулда Темурийлар ва Бобур даврида қурилган тарихий иншоотлар борлиги қайд этилиб, уларни реконструкция қилишда ўзбекистонлик мутахассислар маслаҳати ва амалий ёрдами аҳамиятли бўлишини таъкидланди.
Маълумот учун, Тошкент 8 та шаҳар билан биродарлашган ва 14 та шаҳар ва вилоят билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.
Изоҳ (0)