Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» ўтган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.

Қайси мамлакатларнинг полиция хизмати энг ишончли? Бу ҳақда The World Index – иқтисодий, маданий, ижтимоий таҳлиллар маркази маълумот келтирди:

1) Финляндия;

2) Сингапур;

3) Швейцария.

«Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 5,7 фоизга ўсишини тахмин қилди. Бу Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ўринда Тожикистон (5,5 фоиз), Туркманистон учинчи ўринда (5,2 фоиз), Арманистон тўртинчи ўринда (5,1 фоиз), Грузия бешинчи ўринда (4,3 фоиз)», – Хидеки Мори, Жаҳон банкининг Ўзбекистон бўйича координатори.

«Эрон раҳбарларига – намойишчиларни қатл қилманг. Сиз аллақачон минглаб инсонларни ўлдирдингиз ва қамоққа ташладингиз. Дунё сизни кузатмоқда. Энг муҳими, АҚШ сизни кузатмоқда. Интернетни эркин қилинг ва журналистлар эркин ижод қилишига рухсат беринг. Буюк Эрон ватандошларини ўлдиришни бас қилинг!» – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

«Ўзбекистонга саёҳат қилувчилар 2019 йилда 25 фоиздан кўпроққа ўсди. Марказий осиёлик сайёҳлар ташриф буюрувчиларнинг 85 фоизини ташкил қилди. Асосий масала европалик сайёҳларнинг мамлакатга ташрифини кўпайтиришдир», – Давид Канкарини, Марказий Осиё масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчи.

«92-Оскар кино мукофотига совриндорлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида ‘Жокер’, ‘Ирландиялик’, ‘Форд Феррарига қарши’ киноасарлари бор», – ABC News янгиликлар нашри.

«Эронликлар нимани талаб қилаётгани аниқ. Улар Хоманаий раҳбарлиги клептократик Эрон инқилоби қўриқчиларининг ёлғонларидан, порахўрлигидан, ноқобиллиги ва шафқатсизлигидан безди. Яхши келажакка муносиб эронликлар билан биргамиз», – Майк Помпео, АҚШ давлат котиби.

«Минтақадаги беқарорликнинг сабаби коррупцион АҚШ ва унинг иттифоқчилари мавжудлигидадир. Бунга қарши туришда ягона йўл минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигидир», – Оятулло Хоманаий, Эрон олий раҳбари.

«3D-принтерлар мототцикллар ишлаб чиқара оладиган даражадаги тараққиётга эришди», – The Sun янгиликлар нашри.

«Чап тарафда фазогир бўлиш ва Ойга учишни орзу қилаётган 11 ёшли кирмонлик қизчадан олинган расм. Ўнг тарафда эса бир неча кун олдин Ойга учишга номзод сифатида танлаб олинган илк эронлик-америкалик фазогир Жасмин Муқбилий», – Феруз Нодирий, NASA’нинг Қуёш тизимини тадқиқ этиш маркази собиқ раҳбари, инсон ҳуқуқлари фаоли.

«Машҳур ўзбек раққосаси, хореографи ва ижрочиси Тамарахоним ҳақида блогпост жойладим», – Роза Версое, блогер.

«Уммон султонлиги халқи қайғусига ҳамдардман. Улар Султон Қобус вафоти муносабати билан қайғуда. Султон Қобус мамлакатини донишмандлик билан бошқарди ва дипломатия учун хавфсиз макон яратди. Мен унинг 2011 йилда уч америкалик сайёҳни Эрон ҳисбхонасидан озод этишдаги ёрдами учун доим миннатдорман», – Ҳиллари Клинтон, АҚШ сенатори.

«‘Мен фарзандларим немис тилини ўрганишини, таълим олишини ва шу ерда яшашини истайман’. Бир язид оиласи Ироқда ИШИД геноцидидан қочиб, айрилиб кетгач, беш йилдан сўнг қайта бирлашди», – Deutsche Welle радиоси.

«Бу учувчиларнинг ойлиги оширилиши керак», – The Sun нашри.

«Шимолий Ирландияни Буюк Британиянинг таркибий қисми сифатида ажойиб келажак кутмоқда. Биз бу ерга уларни қўллаб-қувватлаш учун келдик», – Борис Жонсон, Буюк Британия бош вазири.

Япониялик миллиардер ўзига рафиқа топишнинг янги усулини кашф этди. У уйланадиган аёлга бирга Ойга саёҳат қилишни таклиф этмоқда.

«Ойга парвоз қилган биринчи аёлим бўлишни истайсизми?» – Юсаку Маэдзава, Zozotown онлине харидлар тармоғи асосчиси, миллиардер.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди