Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия давлат думаси депутатлар аҳлоқи комиссияси раҳбари Отари Аршба Россия либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийни болалар, ногиронлар, етимлар ҳамда «холоплар»га пуллар ва «чебуреклар» улашгани учун жазоламоқчи. Бу ҳақда «Nsn.fm» хабар берган.

Аршбанинг сўзларига кўра, депутатлар Жириновскийга унинг сўзлари ва қилган иши нотўғри эканини тушунтиришга уринади ва уни одамлардан узр сўрашга чақиради. Шунингдек, сиёсатчи ОАВни ҳам депутатлик қоидабузарлиги кузатилгани ҳақида хабардор қилиши лозим. Комиссия раҳбарининг сўзларига кўра парламентарий аввал аҳлоқ меъёрларининг бузилиши учун Давлат думасининг бир ёки бир нечта мажлисига киритмаслик ҳуқуқига эга эди, бироқ ҳозир ушбу чора қўлланилмайди.

Аршба акция иштирокчилари орасида жабрланганлар йўқлигини қайд этиб, борди-ю бу борада мурожаат келиб тушса, у қонунчилик асосида кўриб чиқилишини билдирган.

Владимир Жириновский Қизил майдонда жорий йилнинг 5 январь куни Шаҳар универмаги яқинидаги ярмаркада айланиб юриб, «Болалар, ногиронлар, яна ким бор? Етимлар, крепостнойлар, қуллар», — дея ҳайқириб, минг рубл қийматидаги купюраларни одамларга тарқатган. Ушбу ҳодиса депутатнинг Instagram-аккаунтида тўғридан-тўғри трансляция қилинган.

Кейинроқ Аршба РЛДП етакчисининг ушбу хатти-ҳаракати аҳлоқий комиссия томонидан кўриб чиқилишини айтган. Унинг айтишича, ушбу масала парламентарий томонидан 12 январдан кейин кўриб чиқилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди