4 январь, шанба куни футбол бўйича Англия Кубогининг 1/32 финал баҳслари бўлиб ўтди.
Брендан Рожерс қўл остидаги «Лестер» жамоаси ўз майдонида «Уиган»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида меҳмон жамоа ҳимоячиси Том Пирс автогол муаллифига айланган бўлса, 40-дақиқага келиб «тулкилар» ярим ҳимоячиси Харви Барнс жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.
Шу тариқа «Лестер» ўз уйида «Уиган» устидан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» эса «Порт Вейл»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «шаҳарликлар» аъзолари Александр Зинченко (20), Серхио Агуэро (42), Харвуд-Беллис (58) ҳамда Филип Фоден (76) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, меҳмонлардан Том Поул (35) ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Натижада «Сити» «Порт Вейл»ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу куни Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» эса «Вулверҳэмптон» майдонига сафар қилди.
Ўйинда томонлар дарвозалари дахлсизлиги сақланиб қолинди ва баҳс 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди.
Англия Кубоги
1/32 финал баҳслари
4 январь, шанба
«Лестер»—«Уиган» 2:0
Голлар: 1:0 — 19, автогол Пирс, 2:0 — 40 Барнс«Манчестер Сити»—«Порт Вейл» 4:1
Голлар: 1:0 — 20 Зинченко, 1:1 — 35 Поул, 2:1 — 42 Агуэро, 3:1 — 58 Харвуд-Беллис, 4:1 — 76 Фоден«Вулверҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)