Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 21-тури доирасида 1 январь, чоршанба куни дастлабки 5 та учрашув бўлиб ўтди.
Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Брайтон» майдонига сафар қилди.
Беллашувнинг 10-дақиқасида «аристократлар» ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқага келиб мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Алиризо Жаҳонбахш супер гол муаллифига айланди (1:1).
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Челси» 36 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Брайтон» эса 24 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.
Шу куни Брендан Рожерс бошқарувидаги «Лестер» эса меҳмонда «Ньюкасл»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида «тулкилар» аъзолари Айосе Перес (36), Жеймс Мэддисон (39) ҳамда Ҳамза Чоудури (87) Мартин дубравка қўриқлаётган дарвозага бирин-кетин гол урди ва жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0).
Ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Лестер» очколари сонини 45 тага етказиб олди. «Ньюкасл» эса 25 очко билан 12-ўринни банд қилиб турибди.
Жозе Моуриньо бошлиқ Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби эса «Саутҳэмптон» билан баҳсга киришди.
Ўйиндаги ягона гол 17-дақиқада мезбон жамоа ҳужумчиси Дэнни Ингз томонидан урилди (1:0).
Натижада «шпорлар» кичик ҳисобда мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
Мазкур турдан сўнг «Тоттенҳэм» 30 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллади. «Саутҳэмптон» эса 25 очко йиғиб, 11-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ
21-тур баҳслари
1 январь, чоршанба
«Брайтон»—«Челси» 1:1
Голлар: 0:1 — 10 Аспиликуэта, 1:1 — 84 Жаҳонбахш«Бёрнли»—«Астон Вилла» 1:2
Голлар: 0:1 — 27 Уэсли, 0:2 — 41 Грилиш, 1:2 — 80 Вуд«Ньюкасл»—«Лестер» 0:3
Голлар: 0:1 — 36 Перес, 0:2 — 39 Мэддисон, 0:3 — 87 Чоудури«Саутҳэмптон»—«Тоттенҳэм» 1:0
Гол: 1:0 — 17 Ингз«Уотфорд»—«Вулверҳэмптон» 2:1
Голлар: 1:0 — 30 Делофеу, 2:0 — 49 Дукуре, 2:1 — 60 НетуЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!