Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 20-тури доирасида 28 декабрь, шанба куни бир нечта ўйинлар якунланди.
Брендан Рожерс қўл остидаги «Лестер» жамоаси «Вест Ҳэм» майдонига сафар қилди.
Беллашув давомида «тулкилар» вакиллари Келечи Ихеаначо (40) ҳамда Демерэй Грэй (56) рақиб дарвозасига гол урган бўлса, мезбонлардан Пабло Форнальс (45) ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Лестер» меҳмонда кечган баҳсда «Вест Ҳэм»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Лестер» очколари сонини 42 тага етказиб олди. «Вест Ҳэм» эса 19 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.
Шу куни Жозе Моуриньо бошқарувидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби эса «Норвич» билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида «канарейкалар» ярим ҳимоячиси Марио Вранчич ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқага келиб «шпорлар» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳисобни тенглаштирди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса меҳмонлар ҳимоячиси Серж Орье автогол муаллифига айланди (1:2). 83-дақиқада эса мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва ундан лондонликлар ҳужумчиси Ҳарри Кейн унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Натижада баҳс 2:2 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» 30 очко тўплаб мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги ўриндаги «Норвич» эса 13 очко тўплаган.
АПЛ
20-тур баҳслари
28 декабрь, шанба
«Брайтон»—«Борнмут» 2:0
Голлар: 1:0 — 3 Жаҳонбахш, 2:0 — 79 Муй«Ньюкасл»—«Эвертон» 1:2
Голлар: 0:1 — 13 Кэлверт-Льюин, 1:1 — 56 Шер, 1:2 — 64 Кэлверт-Льюин«Саутҳэмптон»—«Кристал Пэлас» 1:1
Голлар: 0:1 — 50 Томкинс, 1:1 — 74 Ингз«Уотфорд»—«Астон Вилла» 3:0
Голлар: 1:0 — 42 Дини, 2:0 — 67, пенальти Дини, 3:0 — 71 Сарр«Норвич»—«Тоттенҳэм» 2:2
Голлар: 1:0 — 18 Вранчич, 1:1 — 55 Эриксен, 2:1 — 61, автогол Орье, 2:1 — 83, пенальти Кейн«Вест Ҳэм»—«Лестер» 1:2
Голлар: 0:1 — 40 Ихеаначо, 1:1 — 45 Форнальс, 1:2 — 56 ГрэйЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)