26 декабрь, пайшанба куни «Андижоннефть» АЖ томонидан Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғида жойлашган «Учтепа нефть ва газ кони»нинг 13-сонли газ қудуғидан саноат миқёсида газ олишга эришилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 100—110 минг кубни ташкил қилмоқда.
Ушбу қудуқдан олинаётган газ ҳам «Ўзтрансгаз» АЖнинг магистрал линиялари орқали бошқа ҳудуд аҳолисига етказилади.
Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида «Андижоннефть» акциядорлик жамияти мутахассислари яна янги газ ўчоқларида қидирув ишларини ҳамда қазиб олинаётган газ ҳажмини янада оширишга эришиш учун изланишларда давом этмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда Булоқбоши ҳудудига берилаётган газ миқдорининг бир кунлик ҳажми 270 минг кубни ташкил қилади.
«Учтепа нефть ва газ кони»дан олинаётган газ миқдори юқори бўлганлиги сабабли қўшимча 200–230 минг куб ҳажмдаги газ «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал линиясига узатилмоқда.
Изоҳ (0)