Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 19-тури доирасида 26 декабрь, пайшанба куни Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Ньюкасл»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Мэттью Лонгстафф (17)нинг голига «қизил иблислар» Антони Марсьяль (24, 51), Мэйсон Гринвуд (36) ҳамда Маркус Рэшфорд (41) томонидан урилган голлар билан жавоб қайтади.
Шу тариқа «манкунианлар» ўз майдонида кечган баҳсда «Ньюкасл»ни йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Юнайтед» очколари сонини 28 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилди. «Ньюкасл» эса 25 очко билан 10-ўринда бормоқда.
АПЛ
19-тур баҳси
26-тур баҳслари
«Манчестер Юнайтед»—«Ньюкасл» 4:1
Голлар: 0:1 — 17 Лонгстафф, 1:1 — 24 Марсьяль, 2:1 — 36 Гринвуд, 3:1 — 41 Рэшфорд, 4:1 — 51 Марсьяль«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Магуайр, Шоу, Линдельоф, Уан-Биссака, Фред, Мактоминей (Погба, 46), Перейра, Марсьяль (Мата, 67), Гринвуд, Рэшфорд (Лингард, 63)
«Ньюкасл»: Дубравка, Виллемс, Шер (Крафт, 88), Фернандес, Манкильо, Альмирон (Йедлин, 63), Лонгстафф, Лонгстафф, Лежен, Жоэлинтон, Гэйл (Ацу, 59)
Огоҳлантиришлар: Мактоминей (1), Перейра (35), Шер (38), Йедлин (81)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)