Футбол бўйича Италия А Сериясининг 17-тури доирасида 22 декабрь, якшанба куни 3 та беллашув якунланди.
Женнаро Гаттузо бошқарувидаги «Наполи» «Сассуоло» майдонига сафар қилди.
Ўйиннинг 29-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Ҳамид Траоре ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқага келиб Неаполь клуби вакили Аллан ҳисобни тенглаштирди (1:1). 90+4-дақиқада эса неаполликлар аъзоси Элиф Элмаз рақиб дарвозасига гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа баҳс 2:1 ҳисобида «Наполи» фойдасига якунланди ва жамоа муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Наполи» 24 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. «Сассуоло» эса 19 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
17-тур баҳслари
22 декабрь, якшанба
«Лечче»—«Болонья» 2:3
Голлар: 0:1 — 43 Орсолини, 0:2 — 56 Сориано, 0:3 — 66 Орсолини, 1:3 — 85 Ал-Бабакар, 2:3 — 90 Фариас«Парма»—«Брешия» 1:1
Голлар: 0:1 — 72 Балотелли, 1:1 — 90 Грасси«Сассуоло»—«Наполи» 1:2
Голлар: 1:0 — 29 Траоре, 1:1 — 57 Аллан, 1:2 — 90+4 ЭлмазЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)