Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 17-тури доирасида 20 декабрь, жума куни Люсьен фавр қўл остидаги Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси меҳмонда «Ҳоффенҳайм»га қарши майдонга тушди.
Беллашув давомида «арилар» ярим ҳимоячиси Марио Гётце (17) томонидан урилган голга мезбонлар Саркис Адамян (79) ҳамда Андрей Крамарич (87)нинг голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Дортмунд клуби сафарда кечган баҳсда «Ҳоффенҳайм»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Боруссия Дортмунд» 30 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Ҳоффенҳайм» эса 27 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Бундеслига
17-тур баҳси
20 декабрь, жума
«Ҳоффенҳайм»—«Боруссия Д» 1:2
Голлар: 0:1 — 17 Гётце, 1:1 — 79 Адамян, 2:1 — 87 Крамарич«Ҳоффенҳайм»: Бауманн, Баумгартнер (Кадержабек, 78), Нордтвейт, Хюбнер, Гриллич, Гайгер (Локадия, 65), Самассеку (Адамян, 46), Руди, Бебу, Сков, Крамарич
«Боруссия Д»: Бюрки, Ҳакими, Аканжи, Загаду, Шульц, Санчо, Вайгль, Брандт, Гётце (Пако Алькасер, 85), Азар (Бруун Ларсен, 46), Хуммельс (Пишчек, 46)
Огоҳлантиришлар: Аканжи (25)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)