Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Сирдарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги турли кўриниш ва услубга эга бўлган замонавий боғчалар фаолиятини ўрганди.
Пойтахтдаги 324-сонли модул гуруҳли ташкилот 4 гуруҳ ва 120 ўринга эга бўлиб, кейинчалик МТТ ташкил этиш қимматга тушувчи ва шу билан бирга унга эҳтиёж бўлган жойларга осон кўчириб ўтиш имконини берувчи тўртта «Денгиз контейнери» гуруҳини тадбиқ этган. «Денгиз контейнери» хона жиҳозлари турли ҳаво шароитига чидамли, экологик тоза ва зарарсиз материаллардан тайёрланган ва енгил ҳаракатланувчилиги учун бир жойдан бошқа жойга кўчириш осон бўлган мебеллар билан жиҳозланган. Масалан, болалар учун кроват тахминан 2,5 киллограмни ташкил этиб, уни ҳатто болаларнинг ўзи ҳам исталган жойларига олиб бора олади. Қисқа муддатли Таълим тарбия жараёни Корея дастури асосида ташкил этилган бўлиб, турли ёшдаги болалар исталган машғулоти билан шуғилланади. Агар болада мантиқий фикрлаш устунлик қилса, демак у айнан шундай машғулотларга йўналтирилади.
Хусусий тадбиркор жорий йилнинг июнь ойида ўз ҳовлисида 25 та ўринга эга бир гуруҳли МТТнинг оилавий турини ташкил этган. Ушбу фаолият «Илк қадам» давлат дастури асосида амалга оширилади. Бу МТТни ташкиллаштириш учун алоҳида лицензия талаб этилмайди ва тадбиркор давлат томонидан кафолатланган бир қанча имтиёзларни қўлга киритади. Боғча мебеллари, тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячи ойлик маоши, болаларнинг кунлик таомномаси давлат бюджети томонидан тўланади.
Бундан ташқари, электр токи ва газ тўловларининг 50 фоизи ҳам давлат томонидан имтиёзли қопланади. У мактабгача таълимга муҳтож болалар сони кўп, аммо қуриш имконияти йўқ жойда барпо этилган ва қўшимча иш ўринларини яратган. Унга квота асосида 70 фоиз ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ойига 72 минг сўм тўлаб (баъзи ҳолларда оила шароитидан келиб чиқиб бепул бўлиши ҳам мумкин), қолган 30 фоиз бола 150 минг сўм тўлаб, таълим-тарбия олади.
– «Оилавий тадбиркорлик фаолиятимизни бошлаганимизга 3 ой бўлди. Бунда давлат бизни юмшоқ ўйинчоқлар, мебеллар билан таъминлаб, катта ёрдам қилди. Ҳозир 25 та бола мавжуд бўлиб, улардан 70 нафари ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари саналади. Боғчада тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ошпаз ва ташкилий ишларга жавобгар шахс фаолият олиб боради. Тарбиячи 1200000 ёрдамчи тарбиячи 850 000 сўм ойлик олади», – дейди уй бекаси, ҳозирда боғчанинг ташкилий ишларига жавобгар Қосимова Муҳаббат Бахтиёровна.
2018-2019 йиллар давомида давлат хусусий шерикчилик шакллари бўйича 1457 та битм имзоланган бўлиб, бугун улардан 500 таси ўз фаолиятини бошлаган. Уларни турига қараб, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қамраб олиш даражаси белгиланади. Давлат томонидан тадбиркорга бериладиган имтиёзлар шундан иборатки, 15 йилга 3 йил имтиёзли давр билан бир хил 1 фоизли кредит маблағлари ажратилади. Ҳозирда Сирдарё вилоятида 15 та давлат хусусий шерикчилик боғчаси очилган бўлиб, йил якунига қадар улар сони 25 тага оширилиши режалаштирилган.2019 йил, ноябрь ойидан бери фаолият юритувчи «Ақлвой» 3—7 ёшли болаларни қамраб олувчи ушбу мобил гуруҳи автобусда ташкил этилган. Унда болалар икки сменада тушликкача ва тушликдан кейинги вақтларини самарали ўтказади. Ушбу кўчма МТТ кун тартибига овқатланиш киритилмаган бўлсада, улар уйдан олиб келган егуликларини иситиб ейиш имконига эга.Хакимов Абдуғулом, МТВ бошқарма бошлиғи
Автобус салони болаларга қулай шароитга эга, турли ҳаво шароитларига мослаштирилган. Унда болалар «Илк қадам» давлат дарслиги асосида таълим олади, кўникмаларини шакллантиради. Дарслар ҳаво илиқ бўлган ҳолларда ташқарига ўрнатилган майдончаларда, совуқ бўлганда эса кондиционер ўрнатилган иссиқ автобус салонида олиб борилади. Кондиционер табиий қуёш энергиясидан ток олади.
Ушбу кўчма МТТни ташкиллаштиришдан асосий мақсад – болалар учун боғча ташкил этиш қийин бўлган жойларда муддатли таълим-тарбия ишларини олиб боришдан иборат.
Изоҳ (0)