Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг тарғиботи бўйича тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сергели тумани ИИО ФМБ «Дарё»га маълум қилди.
Сергели тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 6-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Н.Набиев, ХПБ бошлиғи подполковник И.Шербоев ва Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор катта лейтенант Б.Калбаева иштирок этди.
Ушбу тадбирда қонуннинг асосий мақсади ва қонунда кўрсатиб ўтилган «зўравонлик ва тазйиқ» тушунчалари ва турлари, жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш субъектлари ҳамда уларнинг вазифалари ҳақида маърузалар ўқилиб, ўқувчиларга қонуннинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.
Изоҳ (0)