Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида ўтказилган дебатлар вақтида журналист Малоҳат Йўлдошева Экология партияси вакилига кесилиши хавфи остидаги дарахтларга ўзларини боғлашни таклиф қилди.
Журналистнинг сўзларига кўра, 30 октябрь куни Президент қарори билан дарахтларнинг кесилишига қўйилган мораторий ташаббускорлари депутатлар эмас.
«Бутун дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, дарахтлар кесиладиган бўлса, Экология қўмитаси эмас, айнан Экология партияси вакиллари ўзларини дарахтга бойлашади. ‘Мени ҳам дарахтга қўшиб чопинглар’, дейишади. Бироқ Экология партияси ташкил этилганига 11 ой, сайловолди кампаниясига бошланганига 85 кун бўлди. Сизда беш кун қолди. Бу вақт орасида шунча дарахтлар чопилди, аммо мен партиянинг бирор вакили дарахтларнинг кесилишига қарши чиққанини кўрмадим», — дейди Малоҳат Йўлдошева.
Шу гапларни айтар экан, журналист Экология партиясига вакилига арқон узатиб «Экология партияси вакиллари кесилаётган дарахтларга ўзини боғласин» деди.
Экология партияси вакили Камол Жуманиёзовнинг сўзларига кўра, ҳозирда партиянинг 350 мингдан ортиқ аъзоси бор.
Изоҳ (0)