Футбол бўйича Англия чемпионати 17-турининг марказий учрашувида 15 декабрь, якшанба куни Хосеп Гвардиола қол остидаги «Манчестер Сити» Лондонда Фредрик Юнгберг бошқарувидаги «Арсенал» клубига қарши майдонга тушди.
Тўқнашув давомида «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне (2, 40) дублга эришган бўлса, Раҳим Стерлинг (15) ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Сити» меҳмонда кечган баҳсда «тўпчилар» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг Гвардиола жамоаси очколари сонини 35 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 22 очко билан 9-ўринни банд қилиб турибди.
АПЛ
17-тур баҳси
15 декабрь, якшанба
«Арсенал»—«Манчестер Сити» 0:3
Голлар: 0:1 — 2 де Брюйне, 0:2 — 15 Стерлинг, 0:3 — 40 де Брюйне«Арсенал»: Лено, Папастатопулос, Колашинац (Сака, 40), Чемберс, Мэйтленд-Найлз, Озил (Смит-Роу, 59), Гундузи, Пепе, Торрейра (Уиллок, 81), Мартинелли, Обамеянг
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Отаменди, Менди (Зинченко, 85), Уокер, Фернандиньо, Гундўғон (Марез, 70), Фоден (Бернарду Сильва, 56), де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг, Габриэль Жезус
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (17), Родри Эрнандес (35), Гундўғон (61), Менди (62), Папастатопулос (72)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)