Футбол бўйича Италия А Сериясининг 16-тури доирасида 15 декабрь, якшанба куни 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Паулу Фонсека қўл остидаги Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида СПАЛни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида меҳмон жамоа ҳужумчиси Андреа Петанья (44, пенальти) томонидан урилган голга римликлар Лоренцо Пеллегрини (53), Диего Перотти (66, пенальти) ҳамда Генрих Мхитарян (83)нинг голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Рим клуби ўз уйида кечган баҳсда СПАЛ устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Рома» очколари сонини 32 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. Сўнгги ўриндаги СПАЛ ҳисобида эса 9 очко мавжуд.
Шу куни Антонио Конте бошқарувидаги Миланнинг «Интер» жамоаси эса сафарда «Фиорентина»га қарши майдонга тушди.
Беллашув 8-дақиқасида «нерадзуррилар» ярим ҳимоячиси Борха Валеро ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳужумчиси Душан Влахович ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа «Интер» меҳмонда «Фиорентина» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва 1 очкога эга бўлди.
Маълумот учун, Милан клуби 39 очко жамғариб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. «Фиорентина» эса 17 очко билан 13-поғонадан жой олиб турибди.
А Серия
16-тур баҳслари
15 декабрь, якшанба
«Рома»—СПАЛ 3:1
Голлар: 0:1 — 44, пенальти Петанья, 1:1 — 53 Пеллегрини, 2:1 — 66, пенальти Перотти, 3:1 — 83 Мхитарян«Фиорентина»—«Интер» 1:1
Голлар: 0:1 — 8 Валеро, 1:1 — 90 ВлаховичЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)