«Humo Arena» муз саройида 2020 йилнинг 7—8 январь кунлари «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида Тошкентда илк бор муз устида мусиқали шоу тақдим этилади.
Унда фигурали учиш бўйича Россия терма жамоаси иштирокчилари ва жаҳон муз устидаги шоулари яккахонлари чиқиш қилади.
Мултимедиавий кўринишдаги саҳнада бош қаҳрамонлар муаллифлик қўшиқлари, ноёб чолғу композициялари, шунингдек Петр Чайковскийнинг ёрқин мусиқаси билан Эрнст Гофман эртагининг мумтоз ҳикоясини гавдалантиради.
Спектаклда фигурали учиш бўйича Россия терма жамоасининг амалдаги спортчилари — Москва клубларининг энг яхши намояндалари, шунингдек, жаҳон спорт мусобақалари ғолиблари ва маҳоратли актёрлар, дунё муз устидаги шоулари яккахонлари, «Муз устидаги мюзикл» жанрига асос солган ижодкорлар, уларнинг лойиҳаларида Олимпия чемпионлари ва фигурали учиш бўйича йирик жаҳон мусобақалари ғолиблари иштирок этади.
Муз устида мусиқали шоу 1 соату 20 дақиқа давом этади. Томошалар 7 январь куни соат 11:00 ва 13:30 да, 8 январь куни 11:00, 13:30 ва 16:00 да рус тилида бўлиб ўтади.
Чипталар нархи 50 000 сўмдан бошланади. Қўшимча маълумотлар учун (+998) 95 169 87 87 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Изоҳ (0)