Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Apple бош дизайнери Жони Айв энди корпорацияда бошқа ишламайди. Айвнинг лавозимдан кетганлиги ҳақида The Verge хабар берган. Собиқ бош дизайнер ҳақидаги маълумотлар Apple сайтидаги раҳбарият бўлимидан ҳам олиб ташланган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Айвнинг Apple’ни тарк этаётгани жорий йилнинг июнь ойида маълум бўлган, бироқ унинг истеъфоси қачон рўй бериши эълон қилинмаганди.

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Жони Айв Apple’да 1992 йилдан буён ишлаб келаётганди. iPod, iPhone ва Macbook қурилмаларининг кўплаб дизайнлари унинг раҳбарлиги остида ишлаб чиқилган.

Айв энди асосий мижози Apple корпорацияси бўлган ўз шахсий дизайнерлик компаниясини бошқаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар