Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитой янги қитъалараро парвозни амалга ошира олувчи DF-41 (Дунфэн-41) оғир баллистик ракетасининг навбатдаги синовларини ўтказди. Бу ҳақда The Washington Times хабар берган.

Фото: AP

Фото: AP

Расман эълон қилинмаган старт 22 ноябрда ўтказилган ва 2018 йил май ойидан бери тест қилинмаган DF-41’нинг танаффусдан кейинги биринчи синови, дея нашрга маълумот берган Пентагоннинг исмини ошкор этмаган вакили.

Америка разведкаси ракетанинг 1 октябрда Пекиндаги парадда намойиш этилганидан кейин яна такомиллаштирилганлигини қайд этган. Хитойдаги тантанали тадбирда DF-41’нинг жами 16 та мобил комплекслари оммага намойиш қилинганди.

DF-41 ракетаси 12 та ядро қуролли зарядини 9500 миля (тахминан 15 минг километр) масофага етказа олади. Қурол АҚШ ҳудудига 30 дақиқада етиб келиши мумкин.

Аввал Хитой энг кучли денгиз қуроли – электромагнит релсостронини синовдан ўтказган. Ушбу қурол 2025 йилдан Хитой армияси ихтиёрига берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар