Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 21 ноябрь куни Чимкент шаҳрида қурилаётган объектнинг том қисми қулаши натижасида жароҳатланган 5 нафар ўзбекистонликлар 3-сон шаҳар шифохонасига жойлаштирилган. Икки нафар ўзбекистонлик реанимация бўлимига ётқизилган.
Маълум қилинишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, ҳудудий ҳокимият органлари ва тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган.
Аввалроқ, Чимкент шаҳрида қурилаётган бинонинг том тўсиқлари ва темир-бетон деворлари қулаб тушгани, бунинг оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса жойига одамларни излаш учун кинология бўлинмаси жалб қилинганди.Қайд қилинишича, қурилиш лойиҳасиз ва рухсатсиз бошланган. Қоратов тумани ҳокими Абзал Алиқулов ҳодиса қурувчилик меъёрлари бузилгани сабабли юз берганини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)