Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида 23 ноябрь, шанба куни Навоийнинг «Қизилқум» клуби ўз майдонида «Бухоро» билан беллашди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида мезбон жамоа ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқага келиб Бухоро клуби аъзоси Мурод Бобожонов ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, навоийликлар 24 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда. «Бухоро» эса 20 очко билан ундан кейинги ўринни банд қилиб турибди.
Суперлига
24-тур баҳси
23 ноябрь, шанба
«Қизилқум»—«Бухоро» 1:1
Голлар: 1:0 — 32 Шодиев, 1:1 — 44 Бобожонов«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Лустица (Суннатилла Абдуллажонов, 65), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Вацадзе, Достон Ибрагимов
«Бухоро»: Раҳимжон Давронов, Миржалол Жумаев, Бобур Омонов (Асилжон Бегимқулов, 75), Асадбек Собиржонов, Эргаш Исмоилов, Жаба Липартия, Муродбек Бобожонов (Беҳруз Садиллоев, 90+2), Милован Капор, Фатхулло Фатхуллоев, Анваржон Жўраев, Шаҳзод Бешимов (Жамолиддин Убайдуллаев, 59)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)