Фотогалерея: Тошкентда Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан отлар марши ўтказилди
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан отлар марши ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядлари Амир Темур хиёбони айланма йўли ҳамдаАмир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисмда юриб боришди.