Ўзгидромет ҳафта давомида мамлакат ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келди. Мамлакат шимолида ҳарорат 7—10 даража пасайиб, 9—14 даража илиқ атрофида бўлди.
Бугун, 11 ноябрь куни антитциклон бутун республика ҳудудига тарқалди. Бу совуқ ҳаво оқими таъсирида булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат пасайиб, 10—13 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди совуқ ҳаво таъсири остида қолади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони кечаси 0—5 даража илиқ, 12 ноябрда айрим жойларда 1—3 даража совуқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ 10 ноябрь, якшанба куни Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтиши натижасида Ўзбекистон ана шу совуқ оқим чегарасида бўлиши ҳақида хабар берилган эди.