Боливия президенти Эво Моралес истеъфоси ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Мен ҳамкасбларим таҳдид, таъқиб ва ҳужумларга дуч келмаслиги учун истеъфога чиқаман», — деди Моралес Чиморе шаҳридаги матбуот анжуманида чиқиши чоғида.
Моралес Боливия қуролли кучлари бош қўмондони Уильямс Калиман уни ваколатларини зиммасидан соқит қилишга чақирганидан сўнг мамлакат пойтахти Ла-Пасни тарк этди.