Дунёдаги энг ноёб поезлардан бири ҳисобланган Япониянинг энг қиммат Сики-Шима сайёҳлик поезди кузатиш майдончалари, хусусий квартиралар ва юқори даражали ресторанлар билан жиҳозланган.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Бу ерда эксклюзив платформага ўтишдан олдин махсус дам олиш залида ҳордиқ чиқариш мумкин. Кейин эса Японияга унутилмас 3 кунлик саёҳат бошланади.

Фото: Big Picture

Бундан ташқари, поездда 2 қаватли купе жойлашган бўлиб: пастда ётоқхона ва  юқорида меҳмонхона мавжуд. Бундай купенинг нархи 10 минг долларгача етади.

Фото: Big Picture

Мазкур поезд Сики-Шима ёки Фасллар ороли деб аталади. Бу ном японларнинг мағрурлиги рамзи бўлиб, қуёш мамлакати — Японияда тўрт мавсумнинг қанчалик чиройли эканлигини акс эттиради. Шунинг учун ҳам ҳар бир мавсум учун махсус вагонлар ишлаб чиқилган.

Экспресс 10 та вагондан иборат бўлиб, 34 киши қулай тарзда жойлашиши мумкин. Поездда жами 17 та: 2 катта ва 15 кичик хона мавжуд. Саёҳат давомида йўловчилар учун учун энг қулай шароитлар яратилган: поездда ҳақиқий ванналар, ресторан вагонлари, панорамали деразалар ва шиша шифтли вагонлар мавжуд.

Фото: Big Picture

Биринчи ва охирги вагонлардаги панорамали деразалар Япониянинг ажойиб манзараларидан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Саёҳат одатда йўналишга қараб 3—4 кун давом этади. Шу вақт давомида Япониянинг тарихий ва дам олиш жойларини кўриш ва ташриф буюриш мумкин.

Поезд биринчи марта 2017 йилнинг май ойида илк сафарини амалга оширган ва кутилган машҳурликка эришган. Ушбу саёҳат чипталари бир йил олдин сотиб олинган.

Фото: Big Picture

Қизиғи шундаки, вагонларни безашда анъанавий япон материаллари — ёғоч, япон қоғози ва махсус лак ишлатилган. Дизайнернинг фикрича, сайёҳлар саёҳат давомида ўзларини Япониянинг ноёб ўрмонида юргандек ҳис қилиши керак.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Барча ходимлар учун ижодий директор Наоки Такизава (Naoki Takizawa) томонидан махсус костюмлар яратилган.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture