Россиянинг Шимолий Осетия республикасида ўзбекистонлик 19 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Regnum хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси 7 ёшли қизга ёрдам берадиган ҳеч кими йўқлигидан фойдаланиб, кўп қаватли уйнинг йўлагида унга жинсий тажовуз қилган ва қочиб кетган.

Айни пайтда мазкур шахс қўлга олинган, унга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Косонда ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлгани, мактаб раҳбарияти, туман ХТБ ва туғуруқхона масъуллари ҳодисани бир йилдан ортиқ яширгани ҳақида хабар берилган эди.