Самарқандда фуқаро заргарлик буюмларини оёқ кийимига яшириб ўтмоқчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Тожикистон чегарасида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Б.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортиб, у белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Текширувлар натижасида ушбу фуқаро оёқ кийимининг товон қисми ичига умумий қиймати 13,7 миллион сўмлик 93 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бундан аввал Қорақалпоғистонда йўловчи 33 миллион сўмлик вискиларни Ўзбекистон чегарасидан яширинча олиб ўтмоқчи бўлгани, яна бир шахс қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга урингани ҳақида хабар берилганди.