Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Даут-ата» чегара божхона постида қадимий тангаларни Ўзбекистон ҳудудида олиб чиқиб кетишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Божхоначилар ушбу пост орқали республика ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаро О.П.га тегишли бўлган қўл юкларини холислар иштирокида кўздан кечирган.

Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 дона Россия ҳамда 1 дона араб тангалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.