Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Германия Кубогининг 2-босқичи доирасида 30 октябрь, чоршанба куни Люсьен Фавр қўл остидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз майдонида Марко Розе бошқарувидаги «Боруссия Мюнхенгладбах» жамоасини қабул қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 71-дақиқасида меҳмон жамоа ҳужумчиси Маркус Тюрам ҳисобни очган бўлса, 77 ҳамда 80-дақиқаларда «арилар» ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа Дортмунд клуби ўз уйида «Боруссия Мюнхенгладбах»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Германия Кубоги

2-босқич баҳси

30 октябрь, чоршанба

«Боруссия Д»—«Боруссия М» 2:1

Голлар: 0:1 —71 Тюрам, 1:1 — 77 Брандт, 2:1 — 80 Брандт

«Боруссия Д»: Хитц, Пишчек, Загаду, Аканджи, Шульц (Гётце, 78), Брандт, Санчо, Бруун Ларсен (Хакими, 63), Витцель, Азар, Вайгль

«Боруссия М»: Зоммер, Бенсебайни (Вендт, 30), Лайнер, Байер, Эльведи, Хофманн (Макридис, 87), Нойхаус, Закария, Бенеш (Херрманн, 81, 82), Тюрам, Штиндль

Огоҳлантиришлар: Шульц (69), Закария (83), Нойхаус (90)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди
Марказий Осиё
Туркманистон бу йил 1 млн тоннадан ортиқ пахта йиғиб олишни режалаштирмоқда
Маҳаллий
Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди