Футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-тури доирасида 29 октябрь, сешанба куни дастлабки 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Антонио Конте бошлиқ Миланнинг «Интер» жамоаси меҳмонда «Брешия»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 23-дақиқасида «нерадзуррилар» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқага келиб белгиялик Ромелу Лукаку Роберто Гальярдини узатмасини голга айлантирди (2:0). 76-дақиқада эса Милан клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр автогол муаллифига айланди.
Натижада «Интер» сафарда «Брешия» устидан кичик ҳисобда зафар қучди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Интер» очколари сонини 25 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. «Брешия» эса 7 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
10-тур баҳслари
29 октябрь, сешанба
«Парма»—«Верона» 0:1
Гол: 0:1 — 10 Лазович«Брешиа»—«Интер» 1:2
Голлар: 0:1 — 23 Мартинес, 0:2 — 63 Лукаку, 1:2 — 76, автогол ШкриньярЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)